Пойтахтимизда маҳаллий компаниялар ва корхоналарнинг меҳнат унумдорлигини янада ошириш мақсадида замонавий технологиялардан фойдаланиш масаласига бағишланган “Sap” инновацион форуми бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти, “Uzinfocom” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази, “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази, хорижий ва маҳаллий ахборот-технологиялари компаниялари вакиллари, журналистлар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Шерматов ва бошқалар мамлакатимиз иқтисодиётига рақамли технологиялар ютуқлари фаол жорий этилаётгани анъанавий технологиялар имкониятларини ошириш, маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида ўзаро алоқаларни яхшилаш, корхоналарнинг ички жараёнларини такомиллаштиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. Иш сифати ва унумдорлигига бўлган талаб ортиб бориши маҳаллий корхоналарнинг аксарият ишлаб чиқариш ва молиявий жараёнларини бошқариш ва такомиллаштириш имконини берадиган инновацион тизимларни жорий этишни кўзда тутади.
“Sap” инновацион форуми алоҳида сессияларга бўлинган ҳолда ўтказилди. Уларда жамият ва бизнесни ахборотлаштириш тенденциялари, замонавий интеллектуал тизимларни жорий этиш орқали меҳнат унумдорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, аграр соҳага инновацион технологияларни татбиқ этишга оид сўнгги ютуқлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси учун электрон савдо майдончаларини ташкил этиш, маҳсулотни тарқатиш логистикаси, фирибгарликнинг олдини олиш тизимлари, давлат бошқаруви ва бизнесда таҳлилий тизимларни қўллаш бўйича маърузалар тингланди.
Форум доирасида техник ечимларга оид кўргазма ташкил этилди. Унда банк сектори, автомобиль саноати, қурилиш ва бошқа соҳалардаги ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришга мўлжалланган электрон тизимлар ва дастурий комплекслар намойиш этилди.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш