Президентимиз раҳнамолигида табиий ресурслардан, жумладан, электр энергиясидан самарали фойдаланиш, соҳага замонавий технологияларни кенг жорий қилиш ва энергия тежамкор лампаларни татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда энергия тежайдиган лампалардан мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва аҳоли хонадонларида кенг фойдаланилмоқда. Маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган кам энергия тежамкор лампалар сифат жиҳатидан хориждан келтирилаётган шу турдаги маҳсулотлардан асло қолишмайди. Уларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, аввало хизмат қилиш муддати узоқ бўлиб, оддий чўғланма лампага нисбатан 4-5 марта кам энергия сарфлайди.
Фарғона вилоятида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан электр энергиясини тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш мақсадида аҳоли ўртасида тушунтириш, энергия тежайдиган мослама ва замонавий электр ҳисоблагичлардан фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб боришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Энергия тежамкор лампалар асосида ишлаётган ташкилот ва корхоналарда катта маблағ иқтисод қилинмоқда. Бу ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархининг пасайишига хизмат қилаётир.
– Жорий йил апрель ойида вилоятда 593 минг 370 дона светодиодли лампа алмаштирилди, – дейди “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти энергия сотиш бўлими бошлиғи ўринбосари Азизбек Маткаримов. – Вилоят муассасалари, саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги, коммунал соҳа объектларида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоятда энергия тежамкор лампа ишлаб чиқаришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2016 йил сентябрь ойидан бошлаб Данғара туманидаги “Real cabel invest” масъулияти чекланган жамиятида светодиодли лампалар ва кўча чироқлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Илғор технологиялар асосида тайёрланаётган маҳсулотлар юқори сифати, энергия тежамкорлиги, ҳар қандай иқлим шароитига чидамлилиги, экологик хавфсизлиги ва рақобатбардошлиги билан харидорларга манзур бўлмоқда. Айни пайтда корхонада 40 киши меҳнат қилаётир.
– Ушбу лампалар электр энергияни жуда кам сарфлайди, – дейди жамият раҳбари Мирзоҳид Эгамбердиев. – Корхонамизда йилига 300 минг дона светодиодли лампа, 50 минг дона кўча чироқлари ишлаб чиқарилади. Маҳсулотга талаб йилдан-йилга ортмоқда. Яқинда бўлиб ўтган вилоят ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида жамиятимиз турли ташкилот ва корхоналар билан 2 миллиард сўмликдан ортиқ шартнома имзолади.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш