Жорий йилнинг 30 март куни “Ўзстандарт” агентлигининг катта мажлислар залида “Озиқ-овқат ва енгил саноатда сифатни назорат қилиш учун замонавий лаборатория ускуналари” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Республика ва ҳудудий марказлардан 50 дан ортиқ синов лабораториялари мутахассислари, шунингдек “Метрология хизматларини кўрсатиш маркази” ҳодимлари иштирок этишди
Семинарни лаборатория ускуналарини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи «SHIMADZU», «METTLER TOLEDO» ва «FORTEK» каби корхоналарнинг мутахассис вакиллари ўтказишди. Таклиф этилган мутахассислар семинар давомида озиқ-овқат ва енгил саноат йўналишларидаги замонавий лаборатория ускуналари ҳақида тўлиқ тучунча беришди ва тингловчиларнинг қизиқтирган барча саволларига жавоб беришди.