“Ўзстандарт” агентлигида Туркия Республикаси Бош вазирининг девони ҳузуридаги ҳамкорлик ва тараққиёт бошқармаси (TIKA) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 24 май куни “Ўзстандарт” агентлигида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори Хаитов Актам Ахмадович ва TIKA вице-президенти ўринбосари Мехмет Сурейя Эр билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув мобайнида, ташкилотларнинг фаолияти ва аҳамиятга молик қўшма лойихани амалга ошириш бўйича фикр алмашинилди. Таъкидлаб ўтилганидек, 2003 йил ташкил этилган "O'zbek-Turk Test Markazi" қўшма корхонаси салоҳиятини янада ривожлантириш, “Ўзстандарт” агентлиги ва Турк стандартлари институти (TSE) энергия самарадорлик кўрсаткичлари бўйича аккредитация доирасини кенгайтириш, синов жиҳозлар хариди бўйича ўзаро ишларни ташкиллантириш бўйича фикр алмашилди.
Шу билан бирга, жорий йилнинг 26-28 апрел кунлари агентлик Бош директорининг Туркия сафари чоғида Турк стандартлари институти (TSE) ва Туркия аккредитация ташкилоти (TURKAK) раҳбарлари ўртасида чора-тадбирларни амалга ошириш механизми ишлаб чиқилган эди.
“Ўзстандарт” агентлиги ва TIKA хамкорлик учрашуви мобайнида қўйида келтирилган лойихаларга асосий урғу берилди:
"O'zbek-Turk Test Markazi" қўшма корхонасининг маиший электр жиҳозларининг энергия самарадорлиги кўрсаткичи бўйича аккредитация доирасини кенгайтириш;
Шунингдек, “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги мутахассисларни малакасини ошириш, миллий аккредитация марказини аккредитация бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар ILAC, IAF вa PAC аъзо бўлишида методик қўлланмани ишлаб чиқиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш.
Учрашув якунида томонлар ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга ишонч билдирилди.