Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг “Нефт ва газ” факультетида “20 май – Бутун жаҳон метрология куни”га бағишланган “Метрология, стандартлаштириш ва сифатни бошқариш соҳаларидаги долзарб масалалар” мавзусида семинар ўтказилди.
“Ўзстандарт” агентлиги, Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси, Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси ҳамда Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ҳамкорликда 2017 йилнинг 24 май куни соат 10-00 да Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг “Нефт ва газ” факультетида “20 май – Бутун жаҳон метрология куни”га бағишланган “Метрология, стандартлаштириш ва сифатни бошқариш соҳаларидаги долзарб масалалар” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда “Ўзстандарт” агентлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ходимлари, Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси мутахассислари, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти раҳбарлари ва талабалари, соҳага тегишли бўлган ташкилотлар ва тадбиркорлар ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар раҳбар ходимлари иштирок этишди. Семинарда “Республикамизда метрология, стандартлаштириш ва сифатни бошқариш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳолати ва устувор вазифалари” ва бошқа соҳага оид мавзуларда маърузалар тингланди. Ташкил этилаётган семинарни кенг оммага тарғиб этиш мақсадида Оммавий ахборот воситалари мухбирлари қатнашди. Семинар жуда қизғин савол жавоблар тариқасида ўтказилди, семинар қатнашчилари ўзлари қизиққан саволларига жавоб топишди.