“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган “2016 йил 1-ярим йилликда вилоятлардаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабули режаси”га мувофиқ жорий йилнинг 24 март куни Хоразм вилоятининг Хива туманида фаолият юрутувчи жисмоний ва юридик шахслар билан “Сайёр қабул” учрашуви ўтказилди.
Учрашувда Хива тумани ҳокими Э.Якубов, “Ўзстандарт” агентлиги Матбуот, ахборот-таҳлил ва ижро назорати котибияти мудири А.Расулов, “Республика ССМ” ДК директори Ж.Шукуров, Хоразм СМБ бошлиғи Р.Бекчанов ва “Хоразм ССМ” ДК директори А.Худойберганов қатнашдилар. Учрашувни Хива тумани хокими очиб бергандан сўнг, Республика маркази директори сўзга чиқиб Республика ва унинг ҳудудий марказлари томонидан ҳукумат қарорларини ижроси тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига маълумот берди. Шундан сўнг Хоразм СМБ ва ССМ фаолиятига бағишланган ва улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида видео ролик намойиш этилди.
Шунингдек йиғилиш қатнашчилари томонидан вилоятдаги тадбиркорлар, қўшма корхона вакиллари, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг ўзларини қизиқтирган ва бугунги кундаги долзарб мавзуларга оид саволларига жавоб берилди. Ушбу сайёр қабул самарали ва кенг қамровда ўтишини таъминлаш мақсадида фуқароларга сайёр қабулларда ўзларини қизиқтирган саволлар ва муаммолар билан қанташиши мумкинлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.
Йиғилиш сўнгида фуқаро ва табиркорлик субъектлари томонидан “Ўзстандарт” агентлиги тизимига тегишли бўлган ўлчов воситалари устидан давлат метрологик текшируви, корхоналарга сифат тизимини жорий этишнинг афзалликлари, сертификатлаштириш идораларининг фаолияти ва стандартлаштириш ва метрология йўналишларидаги ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган меъёрий ҳуқуқий хужжатларнинг аҳамиятига доир янгиликлардан тўлиқ тушунчага эга бўлганликлари билдирилди.