Наманганда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси – фаолиятимиз дастури” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари масъул ходимлари, журналистлар иштирок этган тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва демократик ислоҳотлар самарадорлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
– Бугунги замоннинг ўзи жамиятдан аниқ мақсадлар йўлида қатъий ва тезкор қарорлар қабул қилишни талаб этмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Шуҳратжон Тўхтабоев. – Бинобарин, Президентимизнинг шу йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” бугун жамиятимиз тараққиётини ўзида мужассам этган ва ўз вақтида қабул қилинган муҳим ҳужжат бўлди. Стратегиянинг биринчи йўналиши давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш масалаларига қаратилган. Ушбу вазифалар ижросини таъминлашда давлат ва жамоат ташкилотлари, жумладан, сиёсий партиялардан ҳам янада фаол бўлиш талаб этилади.
Тадбирда Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиққан ҳолда, партия ташкилотлари ва партия депутатлик гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш, депутатларнинг халқ билан мулоқотини янада кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш