2017 йил 19-май куни Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси мажлислар залида “ОЧИҚ ЭШИКЛАР” куни тадбири ўтказилди. Тадбирда бошқарма ва марзаз раҳбарлари, тадбиркорлар ва соҳа мутаххассислари иштирок этишди. Тадбирда бошқарма ва марказ раҳбарлари сўзга чиқишиб бугунги кунда метрологиянинг мамлакатимизда тутган ўрни тўғрисида маълумот бериб ўтишди, шундан сўнг узоқ йиллар давомида метрология соҳасида хизмат кўрсатиб келаётган муттахассисларга фахрий ёрлиқлар топширилди. Мутахассислар йиғилган иштирокчиларнинг ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб қайтаришди. Тадбир сўнгида иштирокчиларга 2 турдаги 50 га яқин тарқатма материаллар тарқатилди.