Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2016 йил 18 мартдаги 80-сонли Қарори билан “Қишлоқ хўжалиги техникалари конструкциясининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Умумий техник регламенти  тасдиқланди.

Техник регламент қишлоқ хўжалиги техникалари конструкциясига хавфсизлик талабларини белгилайди, ҳамда янги ва модернизация қилинган тракторлар, трактор тиркамалари, ярим тиркамалар ва қишлоқ ҳўжалиги учун  машиналарга тааллуқлидир.

Техник регламент  қуйидаги қишлоқ ҳўжалиги  техникаси учун  тааллуқли ҳисобланмайди:

  • ушбу Техник регламент кучга киришдан аввал ишлатиш учун чиқарилган;
  • аввалдан ишлатилган;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида  фойдаланишда бўлган;
  • якка ҳолда доналаб ишлаб чиқариладиган, шунингдек якка ижодий тартибда ишлаб чиқариладиган.

Техник регламент, расмий чоп этилган кундан бошлаб, олти ойдан сўнг  кучга киради. 

Ўзбекистон Республикаси“Техник тартибда солиш тўғрисида”ги Қонунининг талабларига асосан, ушбу Техник регламент амалга киритилиши билан, стандартлаштириш бўйича Техник регламентда кўрсатилган маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган тегишли норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотади ҳамда белгиланган тартибда қўлланилишда ихтиёрийлик касб этади.

Техник регламентни тўлиқ матни билан бизнинг сайтимизнинг “Техник тартибга солиш” бўлимида танишиб чиқишингиз мумкин.