2017 йил 20 май куни Фарғона ва Қўқон синов ва сертификатлаштириш марказлари рахбарлари ва метрологлари томонидан “Фарғона Политехника Институти”да “20-май Халқаро метрология куни”га бағишланган семинар ва “Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази”ДК биносида очиқ ешиклар куни ўтказилди. Мазкур тадбирда 200 га яқин тингловчилар-профессорлар, доцентлар, ўқитувчилар, талабалар ва Фарғона вилоятининг йирик ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилот вакиллари иштирок етди.
“Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази”да ўтказилган очиқ ешиклар куни доирасида “Фарғона Политехника Институти” ўқитувчи ва талабалари Синов лабораториялари билан таништирилди.