“Ўзстандарт” агентлиги “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” ташаббуси билан 18 май куни Миллий матбуот марказида 20 май-Бутун жаҳон метрология куни муносабати билан матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда асососан, “Республикамизда ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг долзарблиги” юзасидан оммавий ахборот воситалари ходимларига маълумот берилди.
Ҳар йили Халқаро ўлчовлар ва тарозилар бюроси (ВIМ) ва Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (ОIМL) томонидан 20 май –Бутун жаҳон метрология куни сифатида кенг нишолланади.
Халқаро ташкилотлар томонидан 20 май-Бутун жаҳон метрология куни 2017 йилда “Транспорт учун ўлчашлар” шиори остида эълон қилинди.
Республикамизда истиқлол йилларида бошқа соҳалар қатори Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳаларини ривожлантириш мақсадида “Стандартлаштириш тўғрисида”ги, “Метрология тўғрисида”ги, “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги, “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонунлари қабул қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатидан тартибга солиш тўғрисида”ги ва “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги қонунлари маҳаллий маҳсулотларимизни баҳолаш натижаларини тан олиш йўлидаги вазифаларнинг тўлақонли ва сифатли амалга оширилишига замин яратди.
Эътиборли томони шундаки, 20 май -Бутун жаҳон метрология байрами арафасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ги қарорининг қабул қилингани, “Ўстандарт” агентлиги фаолиятини жаҳон стандартлари асосида такомиллаштиришга имконият яратди.
Қарорда белгилаб берилганидек, мавжуд “Миллий эталонлар маркази” давлат муассаси, “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” давлат корхонаси ва “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти” давлат муасссасининг метрологик бўлинмалари негизида “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасини (“ЎзММИ” ДК) ташкил этилиши, шубҳасиз дунёнинг метрологик ташкилотларига аъзо бўлиш имкониятини яратади.
Бундан буён “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси Республикамизда эталонлар, энг юқори аниқликдаги ўлчов воситаларини сақлаб туриш, уларни халқаро даражада солиштириш, шунингдек, ўлчов бирликларини сақлаш ва узатиш;
Ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, метрологик назорат натижаларини ўзаро тан олиш бўйича халқаро шартномаларни амалга ошириш ҳамда метрологик текширувни ва метрология соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш вазифаларини бажаради.
Президентмизнинг қарорига мувофиқ 16 та юқори аниқликдаги эталонларни харид қилиниши натижасида, хорижий давлатлар ўртасида солиштириш ишлари йўлга қўйилади.
Шунингдек, Республикамизда чет давлатларига корхоналар томонидан қиёслаш учун чиқарилаётган ўлчов воситаларининг мамлакатимизда қиёслаш ишлари йўлга қўйилади.
Бунинг натижасида ишлаб чиқариш корхоналарида валюта маблағларини тежалишига олиб келади.