Мамлакатимизда аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, тармоқда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳа субъектлари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 1 майдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.
Қашқадарё вилоятида ҳам ушбу ҳужжат ижроси доирасида салмоқли ишлар амалга оширилиб, балиқчилик йўналишида фаолият кўрсатаётган хўжаликлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Табиий ва сунъий ҳавзалар барпо этилди. Ҳовузларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди.
Вилоятда фаолият кўрсатаётган 260 дан ортиқ балиқчилик хўжалиги томонидан ўтган йили 4 минг 450 тонна парҳез маҳсулот етказиб берилди. Жорий йилда бу кўрсаткични 6 минг 175 тоннага етказиш режалаштирилган.
Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан балиқчиликни ривожлантириш, соҳа фаолиятини янада такомиллаштириш, балиқчиликка ихтисослашган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишлаб ўтказилган семинарда шулар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Тижорат банклари, балиқчилик хўжаликлари вакиллари иштирок этган тадбирда балиқчиликни ривожлантириш, уни бошқариш тизимини такомиллаштириш, балиқчилик ва балиқ овлаш ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини кенгайтириш, табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, тармоқда балиқ етиштиришнинг илмий асосланган усуллари ва интенсив технологияларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.
– Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 1 майдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ташкил этилиб, жойларда балиқчилик тармоғи ташкилотлари ишларини мувофиқлаштирувчи 13 ҳудудий “Балиқсаноат” масъулияти чекланган жамияти фаолият кўрсатади, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи А.Саидов. – Вилоятимизда ташкил этилаётган “Балиқсаноат” масъулияти чекланган жамияти табиий ва сунъий сув ҳавзаларида балиқ турларини кўпайтиришни йўлга қўйишда балиқчилик тармоғи ташкилотларига кўмаклашиш, личинка ишлаб чиқариш бўйича янги инкубация цехлари ташкил этиш, балиқ чавоқлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш, мавжуд ҳовузларни модернизация қилиш ва кенгайтириш ишларини амалга оширади.
Мазкур ҳужжатга асосан балиқчилик тармоғида илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш, илмий кадрлар тайёрлаш, илмий ва техник янгиликларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тажриба станцияси Балиқчилик илмий-тадқиқот институтига айлантирилди. “Балиқсаноат” масъулияти чекланган жамиятларига 2023 йилнинг 1 январигача уруғ, балиқ чавоғи етиштириш, балиқ маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлашдан олинган даромадларидан ягона солиқ тўловидан озод этиш бўйича имтиёзлар берилди. Юқори маҳсулдор балиқ турларини иқлимлаштириш ишларини илмий асосда ташкил этиш ҳисобига африка лаққаси, тиляпия, форель, венгрия сазани ва осётр балиқ турларини кўпайтириш йўлга қўйилади. Натижада вилоятдаги балиқчилик хўжаликлари ва янгидан ташкил этиладиган хўжаликлар янада ривожланади. Бу ички бозорга узлуксиз равишда арзон ва сифатли балиқ маҳсулотлари етказиб берилишини таъминлайди.
Тадбирда “Балиқчилик соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар”, “Балиқ етиштириш, балиқчилик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш”, “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш” каби мавзуларда маърузалар тингланди.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш