2016 йил 26 март куни Каттақўрғон туман хокимлигининг мажлислар залида  “Ўзстандарт” агентлиги “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” давлат корхонаси директорининг тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхона раҳбарлари билан “Сайёр қабул қилиш куни” ўтказилди. Кун тартибида “Аҳоли ва юридик шахсларга бошқарма ва марказ томонидан кўрсатилаётган хизматлар турлари, яратилаётган қулайликлар ва бошқа масалалар” кўриб чиқилди.

Йиғилишни Каттақурғон туман хокими С.К.Азимов очиб бериб, туманда тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, бу сохада “Ўзстандарт” агентлигининг худудий бўлинмалари томонидан кўрсатилаётган амалий кўмаклар ва услубий ёрдамлар ҳақида гапириб, тадбиркорларга қулай шароит яратиш, яқиндан ёрдам кўрсатиш ва оғирини йингил қилишда бир қатор ишлар амалга оширилаётган ишлар ва бу соҳа бўйича сайёр учрашувлар ўтказилиб келинаётганлиги хақида гапириб сўзни “Ўзстандарт” агентлиги матбуот, ахборот тахлил ва ижро назоратчиси А.Г.Расулов ўз маърузасида кун тартибидаги масала бўйича йиғилишда маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари, тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлари ёки ечилмаган муаммолари билан мурожаат этишлари мумкинлиги хақида йиғилиш қатнашчиларига маълум қилди.

Шунингдек сузга чиқган “Ўзстандарт” агентлиги, “Метрологик хизматлар кўрсатиш маркази” директор ўринбосари Ғ.О.Газиев ўз нутқида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган иш режа асосида сайёр учрашувлар ўтказилаётганлиги вазирлик ва идоралар рахбарлари туман шахарларда бўлиб жисмоний ва юридик шахслар билан учрашувлар ўтказишлари, кичик бизнесни қўллаб қуватлаш, тадбиркорликни янада ривожлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар ҳамда хорижий инвесторларга шарт-шароитлар яратиб беришга қаратилганлиги тўғрисида баътафсил тўхталиб утди.

Йиғилишда ушбу масалалар юзасидан иштириок этаётган мутахассислар ва йиғилиш қатнашчилар ўртасида савол-жавоблар бўлиб ўтди.