Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи давомида умумий қиймати 23 миллиард доллардан зиёдни ташкил этган 100 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланди.
Азим Аҳмадхўжаев, Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси:
– Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Ўзаро манфаатли алоқаларни барча соҳаларда кўриш мумкин. Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига катта миқдорда инвестиция киритаётган давлатлардан бири. Мамлакатимизда Хитой капитали иштирокидаги 700 дан зиёд компания ва корхона фаолият кўрсатмоқда. Мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш йил сайин ўсиб бормоқда. 2016 йил якунлари бўйича ўзаро савдо айланмаси ҳажми 4,2 миллиард долларни ташкил қилди.
Яна бир муҳим жиҳатни алоҳида таъкидлаш лозим. Одатда мамлакатга инвестиция жалб қилишда иккита муҳим кўрсаткич бўлади: кредитлар ва тўғридан-тўғри сармоялар. Президентимизнинг Хитойга давлат ташрифи давомида Хитойнинг турли банк ва компаниялари билан тўғридан-тўғри сармоя киритиш бўйича йирик келишувларга эришилди.
Пахтани чуқур қайта ишлаш, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги ва фармацевтика соҳаларида ишлар бошлаб юборилди. Хитойнинг йирик компаниялари Ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқаришга ҳам қизиқиш билдирди. Келгусида бу йўналишда ҳам янги келишувларга эришамиз.
Ҳусниддин Ҳосилов, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош менежери – бош муҳандиси:
– Темир йўл транспорти иқтисодиётнинг асосий қон томири ҳисобланади. Ўзбекистон темир йўллари трансминтақавий транспорт коридорларининг муҳим бўғини сифатида халқаро темир йўллар ташуви тизимида муносиб мавқега эга. Зеро, мамлакатимиз магистраль темир йўл тармоқлари Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолни бирлаштирадиган катта салоҳиятга эга.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида барча соҳалар қатори транспорт коммуникациялари йўналишидаги ҳамкорлик ҳам юксак суръатлар билан ривожланмоқда. Хитойда ишлаб чиқарилган юқори техник кўрсаткичлар ва қатор афзалликларга эга, замонавий ва юксак самарали электровозларнинг мамлакатимизга етказиб берилгани ўзаро манфаатли ҳамкорликка ёрқин мисол бўла олади.
Ўзбекистон билан Хитой ўртасида энг қисқа темир йўл тармоғини барпо этиш ўзаро иқтисодий ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб стратегик йўналишларидандир. Бу Хитойнинг Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларига чиқишини таъминлайди. Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўлининг барпо этилгани бу борадаги ҳамкорликнинг ёрқин ифодасидир. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва Хитойнинг “China Railway Tunnel Group” компанияси ҳамкорлигида бунёд этилган Қамчиқ туннели энг қисқа вақтда қуриб битказилган ана шундай лойиҳа сифатида тарихга кирди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи давомида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан ХХРнинг етакчи қурувчи компаниялари ўртасида самарали келишувларга эришилди. Мазкур ташриф ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.
Илҳом Ҳайдаров, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ бошқаруви раиси:
– Жорий йил февраль ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятида бўлди. Президентимиз Қашқадарё вилоятида хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда бунёд этилаётган енгил саноат корхонаси қурилиши билан танишиш жараёнида бу йўналишдаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш бўйича муҳим кўрсатмалар берди.
Давлатимиз раҳбарининг Хитойга давлат ташрифи доирасида ушбу мамлакат енгил саноат ассоциацияси билан муҳим келишувларга эришдик. Улар 8 йирик ва истиқболли битимдан иборат. Мазкур ҳужжатлар доирасида хитойлик ҳамкорлар билан янги технопарк қуриш мўлжалланмоқда. Юқори технологиялар жорий қилинадиган лойиҳалар хомашёни чуқур қайта ишлашдан тортиб тайёр маҳсулот тайёрлашгача бўлган жараённи тўла қамраб олади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг катта қисми экспортга йўналтирилади.
Омон Мусаев, «Ипотека-банк» АТБ бошқаруви раиси:
– Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида «Ипотека-банк» ва Хитой Давлат тараққиёт банки ўртасида кредит шартномаси имзоланди.
Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бермоқда. Бу жараёнда мамлакатимиз банк-молия тизими томонидан қулай ишбилармонлик муҳитини сақлаш ва ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар соҳа тараққиётида янги имкониятлар очмоқда.
Тадбиркорларнинг яқин ва ишончли ҳамкорига айланган банк тизими ишбилармонларнинг ишончини тўла қозонишни ўзининг асосий мақсади, деб билади. Айни пайтда мамлакатимиз банклари молиявий хизмат кўрсатишнинг барча соҳаларида самарали фаолият кўрсатаётгани ва банк тизимини янада ривожлантириш йўлида салмоқли натижаларга эришаётганини алоҳида қайд этиш жоиз.
Ўзбекистон банк тизими доимий равишда нуфузли халқаро рейтинг агентликларининг “барқарор” рейтинг даражасига сазовор бўлаётгани банкларимиз халқаро мезонларга мос иш олиб бораётганлигини кўрсатади. Банклар барқарорлиги уларнинг мижозлар талаблари асосида замонавий хизматлар сифати ва кўламини оширишига хизмат қилмоқда.
Президентимизнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида эришилган келишувлар ўзининг юксак самараларини беради.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш