Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Республика диетология ўқув-илмий маркази ҳамда Ибн Сино жамоат фонди ҳамкорлигида тўғри овқатланишнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилди.
Унда диетолог-мутахассислар, соғлом овқатланишни тарғиб этувчи умумий амалиёт шифокорлари, профессор-ўқитувчилар, магистрлар, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари ходимлари иштирок этди.
Тошкент тиббиёт академияси ректори Л.Тўйчиев, ушбу академия ҳузуридаги Республика диетология ўқув-илмий маркази директори Ш.Зокирхўжаев, Ибн Сино жамоат фонди бошқаруви раиси Н.Маҳмудов ва бошқалар халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, ҳаёт фаровонлигини юксалтириш, аҳоли саломатлиги ҳақида ғамхўрлик кўрсатиш, миллат генофондини янада соғломлаштириш масалалари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг доимий эътиборида эканини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ҳамда 2015 йил 29 августдаги 2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари аҳоли соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш, тиббиёт талабларига мувофиқ тўғри овқатланишга бўлган эҳтиёжни таъминлайдиган шароитлар яратишга оид чора-тадбирлар қамровини кенгайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Халқимизни сифатли, экологик жиҳатдан тоза ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Аҳоли соғлом турмуш тарзининг асоси сифатида тўғри овқатланишга доир кенг тушунтириш ишлари олиб бориш, бунда медиа тузилмалардан фаол фойдаланган ҳолда тарғибот ишларини кучайтириш, тўғри овқатланиш масалалари бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқишга оид амалий чора-тадбирлар шулар жумласидандир.
Шу билан бирга, сифат ва хавфсизликка қўйиладиган талабларга мувофиқ озиқ-овқат хомашёсининг асосий турларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни кенгайтириш, алмаштириб бўлмайдиган компонентлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва болалар овқатланиши учун ихтисослаштирилган маҳсулотлар, парҳезли (даволаш ва профилактик) озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Соғлиқни сақлаш тармоқлари мутахассислари ва аҳолининг турли гуруҳлари учун тўғри ва парҳезли овқатланиш масалалари бўйича самарали методикалар, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, жорий этиш, тўғри овқатланиш бўйича мутахассислар, бакалаврлар, магистрлар ва клиник ординаторларни ўқитиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Диетолог мутахассисларнинг фикрича, парҳезларнинг ўзи бир неча турга бўлиниб, уларни оқилона қўллаш касалликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва даволашда муҳим аҳамият касб этади. Норационал овқатланиш оқибатида юзага келадиган қандли диабет, атеросклероз, юрак-қон томир, ортиқча вазн, буйрак ва ҳазм аъзолари касалликларини даволашда илмий ёндашган ҳолда парҳез таомномалар яратиш мақсадга мувофиқдир.
Семинарда даволаш-профилактика муассасаларида парҳез овқатланишни ташкил этиш, овқатланишнинг озуқавий ва биологик қийматини таъминлаш асослари, тана ортиқча вазнини парҳез усулида коррекция қилиш ва бошқа мавзуларда маърузалар эшитилди ва муҳокама этилди.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш