Жорий йилнинг 28 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорининг эълон қилингани шубҳасиз соҳа вакилларини беҳад хурсанд қилиш билан бирга, улар зиммасига катта масуълият ҳам юклади.
“Ўзстандарт” агентлиги Ахборот маълумот маркази томонидан мазкур қарорнинг ижроси юзасидан бир қатор эътиборга молик ишлар бажарилмоқда.
Агар таҳлил натижаларига эътибор қаратадиган бўлсак марказ томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида 352 та меъёрий ҳужжатлар экспертизадан ўтказилди. Эътиборли жиҳати шундаки, ўтган вақт ичида марказ ходимларининг ташаббуслари билан 324 та стандартлар давлат рўйхатига олинди.
Булардан ташқари Республикамизнинг 55 та ташкилотларига 61 та стандартларни ишлаб чиқаришда амалий ёрдам кўрсатилди.