“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси доирасида Сурхондарё вилоятида “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мудофаа вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда таниқли шоир ва ёзувчилар, олимлар, санъаткорлар ва ҳарбийлардан иборат тарғиботчилар гуруҳлари одамлар билан юзма-юз мулоқот қилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар самаралари хусусида суҳбат қурмоқда. Оддий инсонлар ҳаётида юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларни атрофлича таҳлил қилаётир. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳаётий мисоллар асосида содда усулда тушунтирилмоқда.
Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳудудни ҳар томонлама юксалтириб, аҳолининг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш, турмуш даражасини оширишга хизмат қилмоқда. Илгари асосан аграр ҳудуд ҳисобланган вилоятда бугун замонавий саноат йилдан-йилга ривожланмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик маҳаллий хомашёдан рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган етакчи тармоққа айланаётир. “Комфорт инерт сервис” масъулияти чекланган жамияти Термиз шаҳрида барпо этаётган гранит ва габбро тошларидан қурилишбоп пардозлаш плитаси, “Термиз таъминот” масъулияти чекланган жамиятининг ғўзапоя ва қамишдан ДСП ишлаб чиқариш каби йирик лойиҳалари бунга яққол мисолдир.
– Давлатимиз раҳбари вилоятдаги сайловчилар билан учрашувида хомашё ресурсларига бой Сурхон воҳасида озиқ-овқат, енгил ва чарм-пойабзал, тўқимачилик, тикув-трикотаж ва қурилиш маҳсулотлари саноатини изчил ривожлантириш борасида алоҳида тўхталди, – дейди Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари Ф.Шарипов. – Вилоятда биргина тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш дастурига мувофиқ яқин беш йилда йирик ҳажмдаги инвестиция жалб этиш ҳисобидан кўплаб янги корхоналар ташкил этилади ва 20 корхона модернизация қилинади. Бунинг натижасида тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2,2 марта ортади. Қишлоқ хўжалиги, туризм, ахборот-коммуникация, қурилиш, банк-молия тизими, бизнес тузилмалари, таълим-тарбия, тиббиёт ва бошқа соҳаларни янада ривожлантириш бўйича истиқболли режалар белгилаб олинган. Бўлиб ўтаётган учрашувларда бу каби улкан янгиланишлар ҳақида атрофлича фикр юритилмоқда.
Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган ана шундай тадбирда Шодлик маҳалласида истиқомат қилаётган хотин-қизлар ва ёшлар, Термиз давлат университети талабалари, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилди. Жойларда ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари инсон манфаатларини таъминлашда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди. Таълим тизимини такомиллаштириш, ўқитиш самарадорлигини янада ошириш, миллий адабиётимиз ривожи, китоб мутолааси ва китобхонлик маданияти каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.
– Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Ўзбекистон Миллий университети профессори Н.Бекмирзаев. – Ёшларнинг китоб мутолаасига қизиқишини ошириш муҳим вазифадир. Китоб мутолаасига болаликдан меҳр уйғотиш учун аввало ота-оналар ўзлари ҳозирги замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, қўл телефонларидан бироз чекиниб, китобга вақт ажратишса, мақсадга мувофиқ бўлади. Шундай экан, ёшларнинг қалбига сўз билан кириб бориш керак.
Термиз шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйи, ҳарбий қисмлардан бири, Термиз давлат университети, Термиз туманидаги Паттакесар маҳалласидаги маданият ва аҳоли дам олиш маркази, Олтинсой тумани транспорт касб-ҳунар коллежи, Жарқўрғон туманидаги 5-академик лицей каби замонавий таълим ва маданият муассасаларида ташкил этилган тарғибот тадбирлари ҳам юқори савияда ўтказилди. Қизиқарли концерт дастурлари уюштирилиб, саҳна асарларидан парчалар намойиш этилди. Ватан, мустақиллик, тинчлик, меҳр-оқибат ва бағрикенгликни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди. “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”, деб номланган фотокўргазмалар ташкил қилинди. Мустақиллик йиллари турли соҳаларда эришилган ютуқлар, таълим, тиббиёт ва бошқа ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, миллий армиямизнинг қудратли салоҳияти акс этган ва дунёнинг турли давлатларида содир бўлаётган нотинчликлар ҳамда уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини очиб беришга қаратилган қисқа метражли фильм ва слайд-шоулар намойиш этилди.
– Бундай тадбирлар бугунги глобаллашув даврида ёшларимизни турли мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Сурхондарё вилояти кенгаши раиси С.Саломов. – Улар ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
Тарғибот тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш