Жорий йилнинг 28 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорининг эълон қилингани республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини оширишга имконият яратади.
Энг муҳими, халқаро ва миллий стандартлани уйғунлаштириш орқали уларни корхоналарга жорий этиш соҳасидаги тажриба янада такомиллаштирилади.
“Ўзстандарт” агентлиги Ахборот маълумот маркази Республикамида фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга янада қулайликларни яратиш ва маҳсулотлар сифатини ошириш мақсадида давлат фондида мавжуд бўлган амалдаги 20 мингдан ортиқ стандартларни агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштириб бормоқда.
Булардан ташқари, фондда мавжуд стандартлар таҳлил қилиниб, унга кўра давлат стандартлари мавжуд бўлсада, ҳалигача (колбаса, чакка, пиво маҳсулотлари бўйича) бир нечта ташкилот стандартлари амалда эканлиги аниқланди.
Ҳозирги кунда Ахборот маълумот маркази томонидан ташкилот стандартларини бекор қилиш бўйича тегишли тартибда ташкилотларга хат юборилди.