Маълумки жорий йилнинг 28 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллиштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2935-сонли қарори агентлик ва унинг тизимидаги ҳудудий бошқарма ва марказлари олдига катта имкониятлар яратиш билан бирга, масуълият ҳам юклайди.
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан мазкур қарорнинг ижроси ва келгусидаги вазифаларни чуқур ўрганиш ва таҳлил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан жорий йилнинг 5 май куни Наманган вилоятида Президентимиз томонидан имзо чекилган қарорнинг ижросига бағишлаб илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Табдирга вилоятдаги жисмоний ва юридик шахслар ва ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари таклиф этилди. Шунингдек Наманган мухандислик ва иқтисодиёт институтининг бир гуруҳ ўқитучилари ва талаба ёшлари ҳам иштирок этдилар.
Йиғилишда “Ўзстандарт” агентлиги матбуот хизмати раҳбари А. Расулов, Наманган Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи
А. Убайдуллаев ва Наманган Синов ва сертификатлаштириш маркази директори Б. Бойбобоевлар иштирок этдилар.
Амалий семинар ишида сўзга чиққанлар, Президентимиз томонидан “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятига берилаётган эътибор ва қарорда белгилаб берилган муҳим янгилик ва вазифалар батавфсил ўрганилди.
Келгусида бундай учрашувлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам тизимли ташкил этилишига келишиб олинди.