Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар жараёнида маҳаллий ва хорижий сармояларни жалб этиш орқали ишлаб чиқаришни кенгайтириш, корхоналар экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сирдарё вилояти Сирдарё шаҳридаги "Sirdaryo mega luks” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон – Россия қўшма корхонасида маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми йилдан-йилга ортмоқда.
Дастлаб 25 ишчи билан фаолият бошлаган корхонада айни пайтда 230 киши меҳнат қилмоқда. Уларнинг асосий қисми касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлардир.
“Sirdaryo mega luks” қўшма корхонасида тўқилаётган 2 турдаги қоплар Россия, Беларусь, Латвия, Литва, Афғонистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
– Президентимиз раҳнамолигида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга, хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда аҳоли, айниқса, ёшларни иш ўринлари билан таъминлаш орқали халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди қўшма корхона бош директори Муҳиддин Норматов. – Ўтган йилнинг иккинчи ярмида 1 миллион 200 минг долларлик маҳсулот экспорт қилган бўлсак, жорий йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 800 минг доллардан ошди. Корхонамизда 2 тур, яъни тикиладиган ва конверт клапанли турли ҳажмдаги қоплар тўқилмоқда. Ойига 8 миллион погоно метр маҳсулот ишлаб чиқарилади. Иш уч сменада ташкил этилган бўлиб, ишчилар махсус кийим-бош, уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган.
Корхонада хориждан келтирилган 72 дона энг замонавий қоп тўқиш ускунаси ўрнатилмоқда. Бу ускуналар ишга туширилгач, яна 100 янги иш ўрни яратилади, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми икки ҳисса ортади.
– Экспорт ҳажмини ошириш, маҳсулот турини кўпайтириш, унинг сифатини Европа андозаларига мослаш ва, энг муҳими, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун иш ўринлари яратиш мақсадида янги лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган, – дейди корхона бош ҳисобчиси Ғайрат Нориев. – Тижорат банкларидан олинадиган кредит маблағи ҳисобидан 2018 йилда корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати яна икки ҳисса ортади. Бу яна 150 иш ўрни демакдир. Ўз навбатида, маҳсулот тури ҳам ортиб, Европа давлатлари учун турли ҳажмдаги махсус “бигбек” қоплари тўқилиши йўлга қўйилади.
Жаҳон бозорига сифатли, рақобатбардош маҳсулот етказиб бериш ҳар қандай корхонанинг истиқболини таъминлайди. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатли бўлса, унинг тури ва экспорт географияси қанча кенгайса, даромад ҳам, қўшимча буюртмалар миқдори ҳам ортиб боради. Бу янги иш ўринлари яратиш имкониятини беради.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш