Ташқи савдо алоқалари мустаҳкамланмоқда
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 апрелдаги “Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ташқи савдо алоқаларининг самарадорлигини ошириш, экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда рақобатдош маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш тизимини такомиллаштириш, хорижий шериклар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларини шакллантиришга қаратилган.
Ушбу фармон билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси савдо вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.
Эндиликда жаҳон бозорларининг талаб-эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ишлаб чикарилаётган маҳсулотларнинг рақобатдошлигини кучайтириш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва сифатини янада яхшилаш, маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.
Шунингдек, ташқи савдо асосий кўрсаткичлари параметрларини шакллантиришда ва Ўзбекистон Республикасининг божхона-тариф сиёсатини такомиллаштиришда иштироки таъминланмоқда.