Бухоро шаҳридаги “Дилкушо” сузиш ҳавзасида синхрон сузиш бўйича 2005-2007 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Унда мезбонлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Наманган, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 100 га яқин ёш спортчи иштирок этди.
Чемпионатнинг яккалик чиқишларида Тошкент шаҳри ҳамда Андижон ва Бухоро вилоятлари спортчилари юқори натижаларга эришди.
Гуруҳ баҳсларида ғолиблик пойтахтлик қизларга насиб этди.