2016 йил 16-март куни Андижон вилояти, Асака тумани ҳокимлиги биносида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори Абдусалом Қурбоновнинг сайёр қабули ўтказилди.
Ўзбекистон Рнспубликаси Бош вазирининг 2015 йилда давлат ва хўжалик бошқаруви идораларида мурожаатлар билан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича берилган топшириғига асосан “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги шаҳар ҳамда туманларида жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабул режаси тасдиқланди. Унга кўра дастлабки сайёр қабул Андижон вилоятининг Асака туманида ташкил этилди. Маълумки ушбу ҳудудда истиқлол йилларида Асака- Автомобил заводи ва унга бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарадиган ўндан ортиқ саноат корхоналари фаолиятига асос солинди.
Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, мазкур туманда кичик бизнес ва хусусий тадбирколик фаолияти билан шуғулланаётган юртдошларимиз кўпчиликни ташкил этади.
Сайёр қабул аввалида “Ўзстандарт” агентлиги бош директори Абдусалом Курбонов йиғилганларга Мустақиллик йилларида Юртимизда табдбиркорлик ва кичиик бизнес билан банд бўлганларга яратилаётган имкониятлар ва қулайликларга тўхталиб, мазкур жараёнга агентликнинг қўшаётган ҳиссаси ҳақида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, кейинги йилларда Республикамизда стандартлаштириш, метрология ва сертификаилаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, маҳсулотлар ва хизматларнинг сифатини ошириш билан боғлиқ янгиликлар ҳақида ҳам ахборот берилди. Шундан сўнг шу кунгача юридик ва жисмоний шахслар томонидан сертификатлаштириш, метрология ва маҳсулотларни экспорт қилишга оид саволларига атрофлича жавоблар берилди. Эътиборли томони шундаки, ҳудларда ташкил этилаётган бундай сайё қабул баҳона тадбиркорлар, кичик бизнес вакиллари ҳамда эндигина тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиб Ватан равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш истагида бўлган ёшлар ўзларини қизқтираётган, ўйлантираётган саволларига ёзма ва оғзаки жавоб олмоқдалар.