Сафар давомида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А. Хаитов Туркия аккредитация ташкилотида ҳам бўлди
“Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Туркия Республикасига хизмат сафари доирасида, Туркия аккредитация ташкилоти билан аккредитация соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масаласи ҳам бор эди.
Жорий йилнинг 28-29 апрел кунлари “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А. Хаитов, Туркия аккредитация ташкилоти Бош секретари (TURKAK) - Доктор Иброҳим Халил Четин билан музокаралар ўтказилди.
Унга кўра, Туркия аккредитация ташкилоти аккредитация соҳасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликдаги ишлари юзасидан кўргазмали тақдимот қилинди.
Эътиборли томони шундаки, ҳозирги кунда Туркия аккредитация ташкилоти сертификати бутун дунёда тан олинади.
Музокаралар натижаларига кўра, аккредитация соҳаси бўйича Ўзбекистон-Туркия аккредитация ташкилотлари ҳамкорликда 2017-2019 йилларга мўлжалланган дастури ҳам имзоланди.
Мазкур ҳамкорлик доирасида “Ўзстандарт” агентлиги тизими ходимлари Туркия аккредитация ташкилотида ўз малакаларини ошириш билан биргаликда, илмий-амалий семинар–тренингларни ташкил этиш ва уни ўтказишга келишиб олдилар.
“Ўзстандарт” агентлиги Матбуот хизмати.