“Ўзстандарт” агентлиги Бош директор А. Хаитов Туркия Миллий метрология институтига ташриф буюрди
“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Хаитовнинг Туркия Республикасига хизмат сафари доирасида, Туркия Миллий метрология институти билан метрология соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи ҳам бор эди.
Шу мақсадда А. Хаитов жорий йилнинг 27 апрел куни Туркия Миллий метрология институти Президенти - Доктор Мустафо Четиндош билан музокаралар ўтказилди.
Туркия Миллий метрология институти раҳбарияти томонидан Миллий метрология институтининг ўлчов лабораторияларини инфратузилмаси билан танишиш, ва институтнинг метрология соҳаси бўйича фаолияти ва халқаро ташкилотларда олиб бораётган ишлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Ҳақиқатдан ҳам Турк стандартлари институтининг миллий ва халқаро даражада олиб бораётган тажрибаси ўрганса ва тадбиқ этишга арзийди.
Олиб борилган музокаралар натижасида А. Хаитов “Ўзстандарт” агентлиги тизимида шу каби иш тажрибаларни алмашиш ва қўллаш ҳамда Туркия Миллий метрология институти билан Меморандум ёки дўстона шартномаларни имзолаш орқали икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини билдирди.
Мазкур таклиф ҳар икки томон учун манфаатли эканлиги яна бир бор таъкидланди.
Келгусида “Ўзстандарт” агентлиги тизими ходимларини Туркия Миллий метрология институтида малакаларини оширишларига келишиб олинди.
“Ўзстандарт” агентлиги Матбуот хизмати.