Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ)  томонидан ташкил этилган  «Халқаро сифат тизими учун талаблар ва таҳлилий лаборатория синов усулларини текшириш» мавзусида «Ўзстандарт» агентлигида жорий йилнинг 15-мартидан 18-мартигача  семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинарни ташкил этишдан мақсад, сифат кафолати тизими соҳасини уйғунлаштириш, халқаро талаблар ва тавсияларга муофиқ  таҳлилий лабораторияларни синов тартиб усулларини текшириш, шу жумладан, тест усуллари, сифат тизимини яхшилашга ҳисса қўшиш ҳисобланади.

Семинарга таклиф қилинган эксперт жаноб Вадим Барткевич – кимё фанлари доктори, Латвия институти  озиқ-овқат ва атроф-муҳит тадқиқоти хавфсизлиги (BIOR) лабораторияси мудири.

Семинарда «Ўзстандарт» агентлиги кимё-биологик лаборатория мутахассисларидан ташқари Қозоғистон ва Қирғизистон Републикаси лаборатория мутахассислари иштирок этмоқда.

Семинар иштирокчилари сифат тизиминиг асосий устувор вазифалари ва таҳлилий лабораторияларни текшириш усуллари, шунингдек Латвия институти тузилмаси ва иш тажрибаси билан танишадилар.