Стандартлаштириш бўйича Техник қўмиталарга ва техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича Эксперт кенгашлари учун Илмий-амалий семинар ташкиллаштирилди

 

 Жорий йилнинг 2-4 май кунлари Стандартлаштириш, метрология ва сертфикатлаштириш илмий - тадқиқот институтнинг мажлислар залида Стандартлаштириш бўйича Техник қўмиталарга ва техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича Эксперт кенгашларнинг фаолиятини таомиллаштириш юзасидан “Халқаро стандартларни жорий этиш ва техник регламент ишлаб чиқишдаги амалий жиҳатлари ва долзарб муаммолари” мавзусида илмий амалий семинар ташкиллаштирилди.

Семинарда турли вазирлик ва идоралардан 40 яқин Техник қўмиталар ва Эксперт кенгашларнинг аъзолари ҳамда “Ўзстандарт” агентлигининг мутахассислари маърузачи сифатида иштирок этишди.

Вазирлик ва идораларнинг мутахассислари бугунги кундаги техник регламентлар ишлаб чиқишдаги ва халқаро стандартларни жорий қилишдаги муаммамолар бўйича ҳамда уларни ечишдаги масалалар бўйича ўртоқлашишди.

Ушбу семинар жорий йилнинг 4 майига қадар Стандартлаштириш, метрология ва сертфикатлаштириш илмий - тадқиқот институтнинг мажлислар залида (Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Чопон-ота кўчаси, 9 “В”) давом этади.