Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига мурожаат этиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказилмоқда. Бу эса ўз бизнесини бошламоқчи бўлганларга интернет тармоғи орқали тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “ягона дарча” марказлари фаолиятидаги янгиликлар, тақдим этилаётган қулайлик ва имкониятларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларига бағишланган матбуот анжуманида шулар ҳақида маълумот берилди.
Адлия вазири ўринбосари А.Усмонов ва бошқалар мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Президентимизнинг доимий эътиборида эканлигини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтирди.
Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар қисқартирилди. Эндиликда рўйхатдан ўтиш учун белгиланган тартибда тўлдирилган ариза ва таъсис ҳужжатларини тақдим этишнинг ўзи етарли. Тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтиш учун интернет тармоғи орқали мурожаат қилса, белгиланган давлат божининг ярмини тўлайди.
Юқорида номи келтирилган қарорга биноан қўшимча 86 турдаги лицензия ва рухсатномани "ягона дарча" марказлари орқали расмийлаштириш механизми босқичма-босқич жорий этилади. Автоматлаштирилган рўйхатга олиш тизимининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида "ягона дарча" маркази ходимларининг малакаси оширилади.
– Олий ўқув юртида ўқиш билан бирга ҳунармандчилик билан ҳам шуғулланаман, – дейди Малика Абдиева. – Интернет орқали ярим соат ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтдим. "Ягона дарча" маркази мутахассислари иш юритиш, кредит олиш билан боғлиқ бўлган масалаларда ҳам маслаҳатлар берди.
Тошкент вилояти ва пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган "ягона дарча" марказлари мутасаддилари, тадбиркорлар ва журналистлар иштирок этган тадбирда тушган саволларга мутахассислар томонидан жавоб қайтарилди.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш