2016 йилнинг 10-март куни "Ўзстандарт" агентлиги бош биносининг кичик мажлислар залида "Республика синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси қошидаги Синов лабораториялари комплексига Турк аккредитлаш агентлиги (ТуркАК) идораси томонидан расмийлаштирилган Халқаро аккредитация сертификати тақдимоти бўлиб ўтди. 
Тақдимотда “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси раҳбарияти ва синов лабораториялари мажмуасининг мутахассис ходимлари қатнашдилар. Маиший электротехника маҳсулотларини синаш йўналишида Халқаро аккредитация сертификатини - Турк аккредитлаш агентлиги ва Европа аккредитлаш агентлиги бош аудитори, ИЛАC (халқаро лабораторияларни аккредитлаш уюшмаси) ва ИСО (халқаро стандартлаштириш ташкилоти) ташкилоти техник қўмита аъзоси, ИСО стандартларини ишлаб чиқаришда қатнашувчи эксперт Текин Алтуг тақдим этди. Бунинг натижасида маиший электротехника маҳсулотларининг синовларини халқаро услублар бўйича амалга ошириш имконияти, яъни лабораториялар томонидан синалган маҳсулотларни халқаро даражада тан олинишига эришилди.