Маълумки Республикамизда 12-13 март кунлари умумхалқ ҳашари деб эълон қилинди. Барча жойларда бўлгани каби “Ўзстандарт” агентлиги жамосининг ташаббуси билан 12 март куни хайрия ҳашари ўтказилди.

 

 

 

 

 

Унда тизимдаги барча корхона ва ташкилотларнинг ходимлари қатнашиб биноларнинг ички ва ташқи ҳовлилари, йўлаклар тозаланиб, дарахтлар оқланиб ишлов берилди.

Бирдамлик руҳида ташкиллаштирилган мазкур  ҳашар баҳона агентликда узоқ йиллардан буён меҳнат қилаётган ёши улуғ устозлар, ёшларга ҳашар ота- боболаримиздан бизга мерос бўлиб келаётган улкан қадрят эканлаги, унда барча бирдек иштирок этиши зарурлиги ҳақида гапирдилар.