Ҳудудлардаги бозорлар ва савдо дўконларида Хитойдан импорт қилинган иситиш товарлари (электр печкалар, духовкалар, қозонлар, горелкалар) мувофиклик сертификатисиз сотилишининг олдини олиш мақсадида вилоят ҳокимликларига, солиқ, стандартлаштириш, СЭС, божхона ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг ҳамкорликдаги қўшма чора-тадбирлари тасдиқланиб, амалий ишларга қўл урилди.
Биринчи навбатда тадбиркорларга амалдаги қонунчилик бўйича тушунтириш бериш орқали сертификати бўлмаган иситиш мосламалари ва жиҳозлари савдодан олдирилаяпти.
Шунингдек, ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари ва “Саноатгеоконтехназорат” инспекциялари, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш бошқармалари билан ҳамкорликда мактаб, ва мактабгача таълим масканлари, қишлоқ врачлик пунктларида иситиш қозонларининг ҳолати ва сифатини кафолатловчи мувофиқлик сертификати борлигини ўрганиш режаси тасдиқланди ватизимли равишда ижро этилади.
Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан, Ҳазорасп, Ғиждивон, Ургут ва Қўқон эркин иқтисодий ҳудудларида “Ўзстандарт” агентлигининг илмий ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш бўйича аниқ қадама-қадам чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, барча вилоятларда аҳолига маиший газ, сув ва электр ҳисоблагичларни қиёслаш масаласида қулай шарт шароит яратиш мақсадида кўчма лабораториялар фаолият юритиши йўлга қўйилди. Бундан ташқари 20 та туманларда аҳолидан маиший ҳисоблагичларни қабул қилиш ва қиёслаш бўйича шахобчалар ташкил этилди.
Маҳлумот учун:
Кўрсатилаётган хизматларни халқаро даражада амалга оширишни таъминлаш албатта кадрларнинг салоҳиятига боғлиқ. Шуни ҳисобга олган ҳолда, кадрларни қайта тайёрлаш бўйича барча вилоятларнинг жами 30 дан ортиқ мутахассисларни 2017 йилда Россия, Белоруссия, Туркия, Жанубий Корея, Германия давлатларига малака оширишга юбориш белгиланди. Шу кунгача 22 та мутахассисларимиз Белоруссия, Россия ва Кореяда ўз малакаларини ошириб келдилар.
Тадбиркорлик субъектларига маҳсулотларни экспорт қилишда қулайликлар яратиш масаласида ҳалқаро ва хорижий давлатларни стандартларини тўғридан-тўғри жорий этиш бўйича тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш лойиҳаси тайёрланди, ишлаб чиқариш учун ишлатилади.
2017 йил мобайнида марказлар сертификатлаштириш идорасининг аккредитация доирасини 4 хил, енгилсаноат, 5 хил озиқ-овқат маҳсулотлари, 2 хил кимё маҳсулотларига ва 3 та умумий техник регламент, 1 та маҳсус техник регламентларга кенгайтирилади.
2017 йилда Бухоро вилоятида кимё, Наманганда енгил саноат, Сурхондарёда озиқ-овқат маҳсулотларни синаш лабораториялари ҳалқаро аккредитациядан ўтказилади.
Жорий йилда 21 та техник регламентларни қабул қилиш режасига асосан ишлар бошланди, бугунги кунгача 2 та техник регламентлар қабул қилинди (чарм ва алкогол маҳсулотларни хавфсизлиги тўғрисида).