Ўзбекистон Республикасида электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимлари

 

Ўзбекистон иқтисодиёти хўжалик юритишнинг бозор усулларига ўтиши электр энергиясини ҳисобга олиш ишончлилиги ва оперативлигига қаттиқ талаблар қўяди. Бу талабларга фақат замонавий ҳисоблаш техникаси билан жиҳозланган электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилиш автоматлаштирилган тизимларининг (АСКУЭ) яратилиши жавоб беради. Мавжуд эскирган индукцион электр энергияси ҳисоблагичлари бу қўйилган вазифаларни бажариш имкониятига эга эмас. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2009 й. 150-сонли, 22.08.2009 й. 245-сонли ва 01.11.2013й. 295-сонли Қарорларида маиший истеъмолчилардаги ва хўжалик юритувчи субъектлардаги мавжуд  электр энергияси ҳисоблагичларини алмаштириш ва электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш автоматлаштирилган тизимига улаш муддатларини кўрсатган ҳолда, замонавий электрон приборларга алмаштириш тартиби ва қоидалари кўрсатилган. Юқорида қайд этилган ҳукумат қарорларининг бажарилиши, шунингдек, электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш автоматлаштирилган тизимининг кўрсатишлари бузилишидан ва ахборотига санкцияланмаган киришдан ҳимояланишини таъминлаш учун  шахсий жавобгарлик “Ўзбекэнерго” АЖга юклатилган. Электр энергиясини тижорат ҳисобга олиш автоматлаштирилган  тизимини (кейинчалик матнда – АСКУЭ) аттестатлаш тартиби ва унга қўйиладиган умумий талаблар Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти O’z DSt 8.038:2014 “ЎзР ДЎТ. Электр энергиясини  ҳисобга олиш ва назорат қилиш автоматлаштирилган тизимлари. Қиёслаш усул ва воситалари” билан регламентланган.

АСКУЭ таркибида ихтисослаштирилган дастурий таъминотга (ДТ) эга шахсий компьютер (ШК) қўлланиши бу тизимларга қўшимча эгилувчанликни тақдим этади. АСКУЭ ишлашини таъминлаш бўйича асосий вазифани ҳал қилишдан ташқари, бу ШК электроэнергетик тизимларнинг ҳолатини ва ўлчашлар ишончлилигини баҳолаш бўйича бир қатор амалий масалаларнинг ҳал қилиниши, масалан, энергия йўқотилишини ва шу йўқотилиш жойларининг кенгайишига йўл қўйилмаслигини таъминлаши мумкин. 

Иқтисодиёт ривожланишининг тез ўсиш сурати, хўжалик юритишнинг бозор усулларини ҳисобга олган ҳолда, электр энергияси истеъмолининг ҳисобга олинишига жуда қаттик талаблар қўяди. Ушбу талаблар бир маънода ва тўлиқ ҳажмда, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг энг замонавий юқори технологик автоматлаштирилган тизимлари (АСКУЭ) яратилиши ҳисобига қондирилиши мумкин.

Техник воситалар ва мос равишда техник парк, элементли радиоэлектрон базанинг мунтазам такомиллаштирилиши билан боғлиқ бўлган, улкан қадамлар билан ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, бугунги кунда турли бошқарув тизимларида, жумладан электр энергиясини тижоратга оид ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизимларининг комплексларида маълумот узатиш муҳити бўлиб хизмат қилиши керак бўлган телекоммуникацион алоқа каналлари маълумот алмашиш тизимларининг бугунги кундаги зарур эҳтиёжларидан (сиғим, тезлик ва ҳоказо) камида бир қадам олдинда бўлиши керак. 

Автоматлаштирилган тизимларнинг жорий этилиши электр энергияси ва қувватнинг асосий истеъмолчилари томонидан истеъмол қилиш режимларини оператив назорат қилиш ва таҳлил қилиш, истеъмолчилар юкланишининг оптимал бошқарувини амалга оширишга имкон беради. АСКУЭдан фойдаланган ҳолда, энергообъектларда  маълумот йиғиш ва шакллантириш, ахборот йиғиш ва юқори бошқарув даражасига узатиш, шунингдек шу асосда электр энергия етказиб берувчилари ва истеъмолчилари ўртасида тижоратга оид ҳисоб-китобларни бажариш мақсадида маълумот шакллантириш мумкин бўлади. АСКУЭ истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларни бажаришда банк операцияларини соддалаштиришга имкон беради.

АСКУЭ техник воситалари таркибига қуйидагилар киради:

ўлчанаётган электр энергиясини электромагнит импульс сигналларига ёки рақамли кодларга ўзгартирадиган датчик-ўзгартиргичлар билан жиҳозланган электр энергияси ҳисоблагичлари;

ҳисоблагичлардан ахборот йиғилиши ва уларнинг юқори бошқарув даражасига узатилишини таъминлаши керак бўлган маълумотлар йиғиш ва узатиш қурилмаси (УСПД);

ахборотга ишлов бериш воситалари.

АСКУЭ тизимининг муваффақиятли ишлаши учун юқорида санаб ўтилган техник воситалардан ҳар бирининг зарурлиги ва аҳамиятлилиги шубҳасиз. Бироқ телекоммуникацион алоқа каналлари қонуний равишда АСКУЭ комплексининг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Алоқа каналларининг мавжуд эмаслиги ёки уларнинг қониқарсиз ҳолати нафақат АСКУЭ жорий этилишини тўхтатиб турувчи омил бўлиб, ёки комплекснинг кичик самара билан ишлатилишига, балки, кўпинча рўй берадиган, тизимнинг ишдан чиқишига хизмат қилиши мумкин.

Алоқа каналларининг танлови, шунингдек жиҳозлар танлови АСКУЭни лойиҳалаштириш босқичида, объектлар билан хизматга оид ва технологик таъминот талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.

Бугунги кунга алоқа каналлари сифатида қуйидагилар кенг қўлланади:

йўлдошли алоқа тизимлари;

толали-оптик алоқа линиялари;

мобил алоқа қувват тизимлари;

симсиз маълумот узатиш тармоқлари (БСПД).

электр энергия ҳисоблагичининг симсиз тармоғи.

 

АСКУЭ тизимининг умумий кўриниши

 

Ўлчаш тизими сифатида АСКУЭ вазифалари. Электр энергиясини ҳисобга олишнинг асосий мақсади улгуржи ва чакана бозорда ишлаб чиқилган, узатилган, тақсимланган ва истеъмол қилинган электр энергияси ва қувват ҳақида ишончли ахборот олинишидир.

Электр энергияси ҳисобга олинишининг ишончлилигини назорат қилиш ҳар ойда, йўқотишлар ва ўз эҳтиёжларига сарфланган электр энергиясини ҳисобга олган ҳолда, келиб тушган ва берилган электр энергия балансини тузиш ҳисобига эришилади. Баланс ҳар ҳисобот ойининг охирги суткасининг маҳаллий вақт бўйича 24 соатда олинадиган электр энергияси ҳисоблагичларининг кўрсатишлари асосида тузилади. Ҳозирги вақтда қабул қилинган ҳисоблагичлар кўрсатишларининг, улар бўйича  электр энергяси баланси тузиладиган, қўлда ёзилиши унча тўғри эмас ва қўшимча хатоликларга олиб келади, чунки бу кўрсатишларнинг бир вақтда ва хатосиз ёзилишини таъминлаш қийин, айниқса назорат қилинаётган ҳисоблагичларнинг катта миқдорида.

Электр энергиясининг ҳисобга олиш приборларининг қиёслаш даврийлиги «Ўзстандарт» агентлигининг 2016 йил 4 майда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган 2782-сонли «Қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйҳати»га мувофиқ амалга оширилади. Ушбу хужжатга асосан АСКУЭ тизими ва шу тизимдаги электр хисоблагичлар ҳар 4 йилда бир маротаба  ўрнатилган тартибда қиёслаб борилади.

Аҳолига ва тадбиркорларга кўрсатилаётган сервис хизматлар сифатини яхшилаш ва электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш ишларини ташкиллаштириш мақсадида «Ўзстандарт» агентлиги «Метрология хизматлари кўрсатиш маркази» ДК томонидан Дамас автомобил баъзасида махсус ўлчаш воситалари билан жихозланган кўчма лаборатория ташкил қилинди. Ушбу кўчма лаборатория ёрдамида истеъмолчиларга ўрнатилган электр хисоблагичларни электр тизимидан узмасдан қиёслаш ишларини амалга ошириш имкониятини беради.

Юқорида баён этилганлардан хулоса чиқариб, шуни дадил айтиш мумкинки, симсиз тармоқлар нафақат мавжуд телефон ёки универсал маълумот узатиш тармоғини, унга ҳам узоқда жойлашган, ҳам бориш қийин бўлган абонентларининг киришини таъминлаган ҳолда, тез ва юқори ишончлик даражаси билан ёйиш, кенгайтириш ёки модернизациялаш, балки мавжуд тармоқларни тўлиқ модернизацияламасдан оптималлаштирган тарзда янги хизматларни тақдим этиш имконини беради. Сўнггиси эса ишлаётган корхона шароитларида тизимни қуриш нуқтаи назаридан муҳим ҳисобланади.