“Ўзстандарт” ОАВ ларида тарғиботни кучайтирмоқда
Маълумки Муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дея номланиши муносабати билан, “Ўзстандарт” агентлиги ўз фаолияти доирасида Республикамиз Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда халқ билан мулоқотлар кўламини янада кенгайтиришга интилмоқда.
Жорий йилнинг 20 апрел куни “Ўзстандарт” агентлиги “Ўзбекистон” телерадиоканали орқали намойиш этиб келинаётган “Муносабат” кўрсатувида иштирок этди.
Мазкур кўрсатув “Ўзбекистон” телеканалининг кечки дастурларида эфирга берилади. Унда Республика синов ва сертификатлаштириш марказининг ходимлари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ҳам таклиф этилди.
Мазкур мулоқот баҳона “Ўзстандарт” агентлиги халқимизни сифати кафолатланмаган, сертификатига эга бўлмаган маҳсулотлардан огоҳ бўлишларини яна бир бор таъкидлади.
Кўрсатув мақсад-моҳиятига кўра жонли ва танқидий-таҳлилий руҳда студияда ёзиб олинди.
Муҳтарам телетомошабинларимиз тез кунларда мазкур кўрсатувни томоша қилиб, ўзлари учун керакли хулосани чиқариб оладилар деган умиддамиз.