2016 йилнинг 5-март куни “Ўзстандарт” агентлигининг катта мажлислар залида, 8-март ҳалкаро-хотин қизлар байрами муносабати билан, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимида фидоийлик билан меҳнат қилаётган барча аёллар учун байрам дастури ташкил этилди.
Йиғилишда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори Абдусалом Курбонов иштирок этиб, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга берилаётган хурмат, эҳтиром ва ғамҳўрликлар ҳақида гапириб, айнан “Ўзстандарт” агентлиги тизимида меҳнат қилаётган хотин-қизларимизнинг фаолиятларига юксак баҳо берди.
Шундан сўнг байрам дастурига таклиф килинган ҳалкимизнинг мехрига сазовор бўлган санаъткорлар Алишер Рўзметов ва Собиржон Муминовлар байрам иштирокчиларини ўз қўшиқлари билан хурсанд қилдилар. Албатта агентлик раҳбарияти томонидан берилаётган бундай эътибор хотин-қизларимизнинг ғайратларига- ғайрат қўшади деб умид қиламиз.