Жорий йилнинг 19 апрел куни “Ўзстандарт” агентлигида навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди
Ҳайъат йиғилишида “Ўзстандарт” агентлигининг барча тизим ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишни “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А. Хаитов кириш сўзи билан очиб, дастлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг 1 чорак якунларига бағишлаб ўтказилган мажлисида белгилаб берилган устивор масалалар ва агентлик фаолияти билан боғлиқ вазифалар ҳақида маълумот берди.
Шундан сўнг, агентлик ва унинг таркибий бўлинмалари томонидан ҳисобот даврида амалга оширилган ишлари ва 2-чоракда белгиланган вазифалари танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама қилинди.
Навбатдаги масала, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори виртуал қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг ижроси, ҳамда ижро интизоми борасида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонлар таҳлилий ўрганилиб зарур тавфсиялар ишлаб чиқилди.
Шунингдек йиғилишда ҳудудий бошқарма ва марказлар томонидан корхоналарда халқаро сифат тизимларини жорий этилиш ҳолатлари ҳам муҳокама қилинди.
Йиғилиш куннинг иккинчи яримида семинар шаклида давом эттирилди.