“Ўзстандарт” агентлиги: Жиззах вилоятида 24 та маҳсулот текширилганда барча сифатсиз эканлиги аниқланди
“Ўзстандарт” агентлиги Республикамизнинг барча бозорлари ва савдо мажмуаларида аҳолига сотилаётган сертификатсиз, истеъмолга яроқсиз бўлган электротехника маҳсулотларини фош этмоқда.
Аввал хабар қилганимиздек “Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси ва сайи ҳаракати билан бозорлардаги сифатсиз маҳсулотларни фош этиш мақсадида тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда қўшма чора-тадбир ишлаб чиқилиб, амалий ишлар бошлаб юборилди.
Энди навбат Жиззах вилоятига етиб келди.
Биргина Жиззах шаҳрининг Эски шаҳар, ва Марказий бозорларидан жами 24 та маҳсулот текширилганда уларни барчасининг сифати кафолатланмаган ҳамда тегишли сертификати йўқлиги аниқланди.
Ҳурматли истеъмолчилар, “Ўзстандарт” агентлиги яна бир бор сизларни мувофиқлик сертификатисиз, сифати кафолатланмаган, истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни харид қилмаслигингизни сўрайди.
Маҳсулотни сотиб олаётган вақтда албатта мувофиқлик сертификатини сўрашни ва талаб қилишни асло унитманг.