Энди навбат Бухорода фош этилган Сифатсиз маҳсулотлар тўғрисида
Хабар қилганимиздек “Ўзстандарт”агентлиги томонидан Республикамиз бозорларида ва савдо мажмуаларида сифати кафолатланмаган, сертификати бўлмаган маҳсулотларни фош этишда давом этади.
Аниқ фактлар ва рақамларга таянадиган бўлсак, биргина Бухоро вилояти миқёсида ўрганишлар натижасида, жами танлаб олинган 2177 та маҳсулотдан 584 таси тегишли сертификатига эга эмаслиги ҳамда сифати кафолатланмаган ҳолда сотилаётгани аниқланди.
Масалан, Бухоро шаҳридаги Марказий деҳқон бозори, Карвон буюм бозори, Дилкушо деҳқон бозори, Тўқимачи деҳқон бозори, ва боқа туманлардаги марказий деҳқон ва буюм бозорларида Чанг ютгичлар, Иститиш плиталари, Электр чойнаклари, Электр пишириш мосламаси, Электр тўлқинли плита, ва Электр плиталари каби маҳсулотлар истеъмолчиларга сифати кафолатланмаган ҳолда сотилаётгани аниқланди.
Ҳурматли истеъмолчилар!
Сиз маҳсулот сотиб олаётган вақтда сотувчидан ўша маҳсулотини тегишли сертификати ва сифати кафолатлангани ҳақида сўрашга ва уни талаб қилишга тўла ҳақлисиз.