Жорий йилнинг 18 феврал куни “Ўзстандарт” агентлиги бош биносининг катта мажлислар залида Республика ва Тошкент шаҳар синов ва сертификатлаштириш марказларининг навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда 130 дан ортиқ ҳодимлар иштирок этдилар.
Йиғилиш қатнашчиларига “Одам-вирус ёҳуд тўқликка шўхлик” ҳужжатли фильми намойиш этилиб, фильм намойиши тугаганидан сўнг Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг сиёсий шархловчиси Қ.Каримбеков томонидан хозирги кунда ён атрофимизда содир бўлаётган воқеаларга беэътибор бўлмаслигимиз, ҳар биримиз ўзимиз ишлаётган ташкилотларда, жамоат жойларида, яшаб турган ҳудудимиз ва кўча-кўйда хушёрликни оширишимиз, фарзандларимизни назоратсиз қолдирмаслигимизни, юртимизнинг тинчлиги ҳамда осмонимизнинг мусаффолиги, келажак авлодимизнинг хотиржамлиги учун барчамиз масъул эканлигимиз тўғрисида тушунтиришлар берилди.