Андижонда Сифатсиз маҳсулотлар фош этилди.
Хабар қилганимиздек “Ўзстандарт”агентлиги томонидан Республикамиз бозорларида ва савдо мажмуаларида сифати кафолатланмаган, сертификати бўлмаган маҳсулотларни фош этишда давом этади.
Аниқ фактлар ва рақамларга таянадиган бўлсак, биргина Андижон вилояти миқёсида ўрганишлар натижасида, жами танлаб олинган 84 та маҳсулотдан 51 таси тегишли сертификатга эга эмаслиги ҳамда сифати кафолатланмаган ҳолда сотилаётгани аниқланди.
Масалан, Андижон шаҳридаги “Жаҳон”, “Шинам” “Холис”, “Элдарадо” каби савдо мажмуаларида Иститиш плиталари, Электр чойнаклари, Электр пишириш мосламаси, Электр тўлқинли плита, ва Электр плиталари каби маҳсулотлар истеъмолчиларга сифати кафолатланмаган ҳолда сотилаётгани аниқланди.
Ҳурматли истеъмолчилар!
Сиз маҳсулот сотиб олаётган вақтда сотувчидан ўша маҳсулотини тегишли сертификати ва сифати кафолатлангани ҳақида сўрашга ва уни талаб қилишга тўла ҳақлисиз.