“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти ва Латвия Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Э.Бондарс, Ўзбекистон Республикасидаги Латвия Республикаси элчихонаси биринчи котиби Р. Хенкельс билан 2016 йил 19- февралда “Ўзстандарт” агентлигида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикасидан Латвия Республикасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт ўсиши шароитида икки мамлакат ўртасида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида янада ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Маълумот учун: ҳозирги кунда мамлакатларимиз ўртасида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида қуйидаги битимлар мавжуд:
- Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Латвия Республикаси ҳукумати ўртасида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан Латвия Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ўртасида стандартлаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан Латвия Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ўртасида аккредитация соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.
Учрашувда Латвия Республикиси қишлоқ хўжалиги вазири, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ва стандартлаштириш, сертификатлаштириш соҳаси бўйича мутахассисларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи муҳокама қилинди.