“Ўзстандарт” агентлиги: биргина Нукус шаҳрида 11 турдаги сифатсиз иситиш электр печлари ва иситиш қозонлари сотилаётгани аниқланди.
“Ўзстандарт” агентлиги Республикамизнинг барча бозорлари ва савдо мажмуаларида аҳолига сотилаётган сертификатсиз, истеъмолга яроқсиз бўлган электротехника маҳсулотларини фош этди.
Шу ўринда айрим рақамларни эътиборингизга ҳавола этишни лозим деб топдик.
Қорақолпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги ўрганишлар натижасида ҳам бозорлар ва савдо мажмуаларида сертификати бўлмаган маҳсулотлар истеъмолчиларга сотилаётгани аниқланди.
Жумладан Нукус шаҳридаги Е.Аллаказор кўчаси бўйидаги “Триколор” ва Отайули кўчаси бўйидаги “Технохит” маъиший техника савдо шахобчаларида сотилаётган Хитой давлатида ишлаб чиқарилган Иситиш электр печлари ва иситиш қозонларининг жами 28 та маҳсулотдан 11 тасининг сертификати йўқлиги ва сифати кафолатланмаган ҳолда сотилаётган ҳолатлари аниқланди.
Ҳурматли истеъмолчилар, “Ўзстандарт” агентлиги Сиз ва оилангиз учун жиддий хавф туғдираётган сифати кафолатланмаган, сертификати бўлмаган сифатсиз маҳсулотлардан эҳтиёт бўлишингизни яна бир бор огоҳлантиради.
Маҳсулотни сотиб олаётган вақтда албатта мувофиқлик сертификатини сўрашни ва талаб қилишни асло унитманг.
Кейинги мақолаларимизда қолган вилоятларда қайси савдо расталарида сифати кафолатланмаган маҳсулотлар сотилаётганлиги тўғрисида маълумотлар берамиз.
“Ўзстандарт” агентлиги янгиликларини кузатиб боринг ва Сизни ҳамда оила аъзоларингизни ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф солиши мумкин бўлган сифати кафолатланмаган, сертификати бўлмаган сифатсиз маҳсулотларни сотиш билан шуғулланаётган савдо расталари ҳақида ҳабардор бўлинг.
“Ўзстандарт” агентлиги Сизни сертификати бўлмаган маҳсулотларни харид қилмаслигингизни маслаҳат беради.