Пойтахтимизда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, рангли металл қолдиқларини йиғиш, топшириш тартиби, электрон чиқиндиларни зарарсизлантириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва «Тошрангметзавод» акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вазирлик ва идоралар, саноат корхоналари вакиллари, экспертлар, тадбиркорлар, эколог мутахассислар, журналистлар иштирок этди.
Техника тараққиёти, ишлаб чиқариш фаолияти ортиши натижасида кўпайиб бораётган чиқиндиларнинг табиат ва инсон саломатлигига зиён етказишининг олдини олиш, айниқса, яроқлилик муддати ўтган ва чиқитга чиқарилган маиший ҳамда электрон техника чиқиндиларини зарарсизлантириш долзарб вазифага айланмоқда.
Мамлакатимизда ушбу йўналишда ўз ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш, халқимиз фаровон турмуш кечириши учун экологик жиҳатдан қулай муҳит яратиш, табиий ресурсларни тежаш, ишлаб чиқаришга экологик соф технологияларни татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси «Тошрангметзавод» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда бу борада қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Хусусан, қаттиқ маиший ва электрон чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш тизимини такомилаштириш мақсадида «Toshrangmetzavod recycling» масъулияти чекланган жамиятига асос солинди.
– Кундалик фаолиятимизда фойдаланиладиган замонавий электрон ва маиший техникалар яроқсиз ҳолга келгач, уларни табиатга ташлаш экологик барқарорликка жиддий зарар етказади, – дейди Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ер ва сув назорати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нўъмонжон Шокиров. – Чунки, уларнинг таркибидаги зарарли кимёвий моддалар тупроқда узоқ вақт сақланиб қолади. Бу экотизимлар ҳолати ва инсон саломатлигига жиддий зарар етказади. Агар бундай чиқиндилар йиғилиб, қайта ишланса, улар қимматли хомашёга айланади. Бу иқтисодий ва экологик жиҳатдан фойдалидир.
Ана шу мақсадда ташкил этилган «Toshrangmetzavod recycling» корхонаси замонавий ишлаб чиқариш технологиялари билан жиҳозланган. Корхона жамоаси аҳоли, ташкилот, корхоналардан маиший ва электрон чиқиндиларни йиғиш мақсадида пойтахтимиздаги «Mediapark» савдо мажмуалари билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Ушбу савдо мажмуаларида чиқиндиларни йиғадиган махсус савдо нуқталари очилди. Топшириладиган чиқиндилар учун рағбатлантирувчи чегирмалар жорий этилди. Йил охирига қадар бундай савдо нуқталарини мамлакатимизнинг барча ҳудудларида очиш режалаштирилган.
Семинарда чиқиндиларни бошқариш борасида мамлакатимиз экологик қонунчилиги ва халқаро тажриба, чиқиндилар билан ишлаш тизими, уларни қайта ишлаш фаолияти самаралари, рангли металл қолдиқлари ва электрон чиқиндиларни йиғиш, топшириш тартиб-қоидаларига оид маърузалар тингланди. Корхона ва ташкилотлар вакилларининг саволларига эколог мутахассислар жавоб қайтарди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташаббуси билан «Экологик тоза корхона» республика кўрик-танлови эълон қилинди. Танлов ишлаб чиқариш тизимида экологик қонунчилик талабларининг тўлиқ ижросини таъминлаш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, экологик соф технологиялардан фойлаланиш кўламини янада кенгайтириш, бу борада орттирилган илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ўтказилмоқда. Танловда мамлакатимиздаги барча ташкилот ва корхоналар, хусусий бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этиш имкониятига эга. Бу хусусдаги батафсил маълумотлар билан Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг www.uznature.uz сайтида танишиш мумкин.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш