“Ўзстандарт” агентлиги 2017 йилда 10 млрд сўмдан зиёд маблағни соҳа ривожи учун йўналтирмоқда
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ сифат менежменти тизимини жорий этиш ва агентликнинг лабораторияларини модернизациялаш бўйича кўрилаётган чораларнинг натижадорлиги тўғрисида тўхталиб ўтсак.
Бунинг учун аввало - сифатни назорат қилиш ва сертификатлаш бўйича ишларнинг кўламини янада кенгайтириш зарур.
Лаборатория жиҳозларини алмаштиришга бу йил 10 млрд. сўм, ўтган йилгидан 2 марта кўп маблағ ажратилди.
Истиқбол режасига кўра яқин 3 йилда 10 млн. долларлик жиҳоз харид қиниб, маънан эскирганлари янгиланади.
Маълумот учун: маънан эскирган 910 та асбоб-ускуналарнинг ўрнини босувчи умумий қиймати 13,5 млрд. сўмлик 400 та синов ва ўлчов қурилмаларининг аниқ рўйҳати шакллантирилди.
Дастурга асосан, жорий йилнинг биринчи чорагида 2,9 млрд. сўмлик 95 та синов ускуналарини харид қилиниши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунга келиб 1,4 млрд сўмлик 46 та ускуна харид қилинди. Натижада 2017 йил 1-чорак режаси 47,2 % га, йиллик режа 10%га бажарилди.
Белгиланган режага асосан, жорий йилнинг 1 сентябргача Қорақалпоғистонда замонавий лаборатория биносини қурилиб, жиҳозланади унга 2,5 млрд сўм маблағ ажратилди.
Андижонда апрел ойида 2,1 млрд сўмлик машинасозлик ва электротехника лабораторияси ишга туширилиши режалаштирилган.
Тошкент шаҳрида энергия хавфсизлиги бўйича янги лабораторияни жорий йил охиригача ишга тушириш мўлжалланган.
Ўзбекистондаги текширув натижаларини халқаро тан олиш бўйича ўтган 2016 йил октябр ойида Швейцариянинг SGS хорижий корхонаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Унга кўра Тошкент шаҳридаги озиқ-овқат лабораториясида 100дан ортиқ маҳсулотларга SGS ва “Ўзстандарт” логотопи туширилган баённомалар берилди.
Бу йил лабораторияга Европа бозори учун микробиология кўрсаткичларини аниқлайдиган жиҳозларни олиб келиб ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.
Ўтган йили электротехника, озиқ-овқат, енгил саноат ва қурилиш молларини синаш лабораторияларини халқаро аккредитациядан ўтказилди. Бунинг натижада 35 та халқаро синов услублари жорий этилди.
Жорий йилда Наманганда - текстиль, Бухорода – кимё маҳсулотлари, Сурхондарёда - озиқ-овқат, Самарқандда – машинасозлик маҳсулотларини синовдан ўтказиш лабораторияларни халқаро аккредитациядан ўтказилади, натижада 95 та халқаро синов усули жорий этилади. Бу лаборатор томонидан берилган хулоса ва сертификат дунё миқёсида тан олинади.