Республика стандартлаштириш дастурини бажариш бўйича ишлар доирасида  “Ўзстандарт” агентлиги “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” ДК томонидан Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизимининг (ДЎТ) қуйидаги давлат стандартлари лойиҳалари тайёрланди:

- Ўзбекистон Республикаси ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Стандарт торайтирувчи қурилмалар асосидаги ўлчаш комплекслари. Ўлчаш комплексларининг ишлашида кутилмаган вазиятлар юзага келганда табиий газнинг қайта тикланган ҳажмини аниқлаш услубияти;

- Ўзбекистон Республикаси ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Иссиқлик таъминот сув тизимларида иссиқлик энергиясини ўлчаш.  Иссиқлик ҳисоблагичларини метрологик аттестатлашдан ўтказиш (стандарт лойиҳаси рус тилида тақдим этилган).

Лойиҳалар бўйича фикр-мулоҳазалар ва таклифлар 2016 йил 5 мартгача “Ўзстандарт” агентлиги “МХКМ” ДКга Е-mail: metrolog@mxkm.uz га юборилиши лозим.

Боғланувчи шахс – Ш.Гулямов, тел: 0 (371) 150-26-08