Ҳамкорлик истиқболлари
Жорий йилнинг 3 апрел куни “Ўзстандарт” агентлигида Туркия Давлатидан ташриф буюрган, “ТуркАК” халқаро аккредитация идорасининг Бош секретари Доктор Ҳалил Ибраҳим Четин билан агентлик Бош директори А. Хаитовнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувни “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Хаитов кириш сўзи билан очиб, “ТуркАК” халқаро ташкилоти билан узоқ йиллик ҳамкорликнинг бугунги ва келгусидаги вазифаларига алоҳида тўхталиб, меҳмонларга ташрифлари ва дўстона ҳамкорлик учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги ва “ТуркАК” ташкилоти ўртасида халқаро аккредитациядан ўтган лабораторияларнинг фаолиятини инспекцион назоратдан ўтказиш ва аккредитация доирасини янада кенгайтириш масалалари бўйича баҳолаш аудитини ўтказиш ишлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар бир-бирларига эсдалик совғаларини топширдилар.