Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ)  томонидан ташкил этилган  “Халкаро талаблар ва энг яхши амалиёт, стандартлар ва техник регламентлар ишлаб чиқишда давлат ва хусусий секторнинг диалоги механизми” мавзусида “Ўзстандарт” агентлигида жорий йилнинг  16 февралида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда “Германия стандартлари институти” (DIN)   томонидан таклиф этилган эксперт маърузачилар жаноб Бернд Маскос ва жаноб Франк Шмидт ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Семинарда стандартлаштириш сохасидаги вазирлик ва идоралар, техник комететларнинг  50 дан ортиқ мутахасислари  иштирок этдилар.

Семинар иштирокчилари Ўзбекистон стандартлаштириш тизимида халқаро амалиётни қўллашда ёрдам берадиган, халқаро талабларга мувофиқ стандарлар ва техник регламентларни ишлаб чиқиш жараёнларини уйғунлаштириш соҳасида ўз билим даражаларини оширдилар. Семинар якунида иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди.