Келажак авлодни юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялаш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Фарзандимга китоб совға қиламан” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-ресурс маркази Болалар кутубхонасида “Китоб акцияси” ташкил этилди.
2 апрель – Халқаро болалар китоби куни муносабати билан ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, ёшларда мутолаа ва ахборот олиш маданиятини шакллантиришга қаратилган тадбирда шоир-ёзувчилар, олимлар, маҳалла фаоллари, ота-оналар, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида китобхонликни оммалаштириш мақсадида аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга қизиқишини оширишга бағишлаб турли тадбирлар, хайрия акциялари ташкил этиш, ижтимоий рекламалардан унумли фойдаланиш, ўзбек ҳамда жаҳон адабиётининг мумтоз ва замонавий бадиий асарларини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Тадбирда иштирокчилар кутубхоналарда яратилган имкониятлар, дарслик ва бадиий адабиётлар, маълумотлар базаси, электрон ресурслар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлди. Фарзандининг етук инсон бўлиб камолга етиши, ўзига муносиб касб танлашида оиладаги китобсеварлик муҳитининг аҳамияти, болаларни китоб ўқишга ўргатишда ота-онанинг ўрни хусусида фикр алмашилди. “Ўсмир китобхонлиги ва замонавий дунё” деб номланган китоблар кўргазмаси ўтказилди.
Тадбир доирасида кутубхонада ўқувчи-ёшлар учун қизиқарли викторина ташкил этилди. Болалар адабиёт оламига саёҳат қилди. Ўқувчиларнинг китоб ҳақидаги шеърлари, қўшиқлари, жозибали рақслар тадбирга янада файз киритди.
Акция қатнашчилари учун “Қорақалпоғистон” ва “Билим” нашриётлари, “Ал-Аҳмад-Нукус” хусусий корхонаси томонидан “Фарзандимга китоб совға қиламан” деб номланган китоб ярмаркаси ташкил этилди. Унда ота-оналар қизиқарли китоблар сотиб олиб, фарзандларига совға қилди.
– Бундай тадбирлар халқимиз маънавиятини бойитишга хизмат қилиши билан бирга, ёшларни кўпроқ китоб ўқишга ундайди, – дейди нукуслик Алпамис Жарлиқасинов. – Ярмаркадаги турли китоблар, бадиий асарлар барчага манзур бўлди. Невараларим учун қизиқарли эртак китоблар сотиб олдим.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш