“Ўзстандарт” агентлигида “Ягона дарча” маркази ишга туширилди

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси кабул килинганининг 24 йиллигига багишлаб ўтказилган тантанали маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан 2017 йил Ўзбекистонда «Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон килинганлиги муносабати билан ахоли ва тадбиркорлик субектларига қулайликлар яратилишида белгиланган вазифаларнинг ижроси намунасида жорий йилнинг 24 март куни “Ўзстандарт” агентлиги тизимида янги қуриб битказилган  “Ягона дарча” маркази ишга туширилди.

“Ягона дарча” марказида “Ўзстандарт” агентлиги “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” ДК, “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК, “Штрихли кодлаш маркази” ДК, “Ахборот-маълумот маркази” ДК хамда “Ўзстандарт” агентлиги қошидаги Махсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси қабул дарчалари иш юритмоқда. Мижозларга кулайликлар яратиш мақсадида маскур марказда тўловни жойида амалга ошириш учун банк муассасасининг ғазна бўлими ва шу билан биргаликда ошхона иш юритиб келмоқда.