“Ўзстандарт” агентлиги Метрология соҳасидаги 2017 йил учун шиёрининг ўзбек тилидаги таржимасини
Халқаро ташкилотларнинг расмий веб-сайтига жойлаштирди
1875 йил айнан 20 майда ҳозирда дунёнинг барча мамлакатларида кенг миқёсда қўллнилаётган Халқаро бирликлар тизими SI тарғиб этувчи ҳужжат Метрик конвенция қабул қилинган. Бу келишув орқали ҳар йили 20 май дунё миқёсида “Метрология куни” сифатида кенг нишонланади. Ҳозирда дунёнинг 97 тадан ошиқ давлатларининг 156 тадан ортиқ метрологик муассасалари аъзо бўлган ўзаро тан олишни таъминловчи CIPM MRA номли келишувга асос бўлиб хизмат қилувчи Метрик конвенция ушбу санада ёдга олинади.
Зеро ҳар йили Халқаро ўлчовлар ва тарозилар бюроси (BIPM) ва Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (OIML) раҳбарияти томонидан метрология бўйича йил шиори эълон қилинади. Ушбу халқаро ташкилотлар томонидан 2017 йилда “Транспорт учун ўлчашлар” ёки инглиз тилида “Measurements for transport” кўринишидаги шиор эълон қилинди.
Бу шиор ҳар йили http://www.worldmetrologyday.org/ ҳаволасида махсус дизайнлар асосидаги постерларда эълон қилинади. Постернинг инглиз, француз ва ўзбек тилидаги шакллари билан юқоридаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.