2017 йил 16 мартда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори “Турк стандартлари институти” Бош котиби ўринбосарини қабул қилди.
Томонлар “Ўзстандарт” агентлиги ва “Турк стандартлар институти” ўртасида 2003 йил 4 мартда имзоланган Ҳамкорлик келишувига асосан муносабатларни мустаҳкамлашни муҳокама қилишди.
Жорий йилнинг август ойида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликнинг 25 йиллиги нишонланади.
Шу билан бирга, томонлар “O’zbek Turk Test Markazi” қўшма корхонаси фаолиятини янада ривожлантириш тўғрисида фикр алмашдилар.
“O’zbek Turk Test Markazi” қўшма корхонаси 2003 йил тўқимачилик маҳсулотларини мувофиқлигини баҳолаш мақсадида ташкил этилган.
Бугунги кунга келиб, “O’zbek Turk Test Markazi” қўшма корхонаси мувофиқликни баҳолаш соҳасида электр техникаси, чарм ва пойабзал, машинасозлик маҳсулотлари ва менежмент тизимини сертификатлаш йўналиши бўйича хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтирди.
“O’zbek Turk Test Markazi” қўшма корхонаси сертификатлаштириш идораси ва синов лабораторияси Узбекистон Республикасининг Миллий аккредитациялаш идораси томонидан тўқимачилик, чарм ва пойабзал, электр ва машинасозлик маҳсулотларини синови ва сертификатлаштириш ҳамда сифат менежмент тизимини сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича аккредитланган.
Шунингдек, тўқимачилик маҳсулотлари синов лабораторияси ва сифат менежмент тизимини сертификатлаштириш идораси халқаро Туркия аккредитлаш агентлиги (ТУРК АК) (аккредитация гувоҳномаси № АВ-1054-Т и № АВ-0115-YS) томонидан аккредитланган.
2016 йилда сифат менежмент тизимини сертификатлаштириш идораси томонидан Республикадаги 28 та корхона ISO 9001 стандарти талабларига мувофиқ сертификатланди, синов лабораторияси томонидан 37 та синов баённомаси расмийлайтирилди.
“O’zbek Turk Test Markazi” қўшма корхонасини ривожлантириш мақсадида, электр маҳсулотларини синаш лабораториясини аккредитация доирасини электр маҳсулотларнинг энергия самарадорлик кўрсаткичини аниқлашга кенгайтириш учун керакли жиҳозларни сотиб олиш масалаларини келишиб олдилар.